ХОРАЗМ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИ

ХОРАЗМ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИ ЖОЙЛАШГАН ЎРНИ

• Хоразм вилояти Ўзбекистонннинг шимолий-ғарбида, Амударёнинг қуйи қисми, 600-610 шарқий, 400-410 шимолий кенгликда жойлашган. Хоразм вилояти ҳудуди Турон пасттекислигининг шимолий қисмида бўлиб, қадимги Амударё ёйилма(дельтаси)си чап қирғоғини бир қисми ва ўнг қирғоғида Қизилқумнинг бир оз қисмини эгаллаган.
• Хоразм миллий табиат боғи  чўл -қурғоқчил зонада жойлашган бўлиб, кескин континентал иқлими билан ажралиб туради. Ҳаво ҳарорати  ёзда     + 43, +54 ° С га, қишда эса -16, -28 ° С га тушиши мумкин. Йиллик ёғин миқдори 120 -140 мм.
• Хоразм миллий табиат боғи -  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 14 декабрда   №1000 сонли  қарори билан Хоразм вилоятида табиий худудларда ёввойи, доривор ўсимликларни ва ҳайвонларнинг ноёб турларини кўпайтириш  ва сақлаб қолиш сифатида ташкил этилган.

Умумий ер майдони   - 21687,5   га. 
- Хива тумани ер майдони -  1163 га.
- Тупроққаъла тумани ер майдони – 19538,8 га.
- Хонқа тумани ер майдони – 45,0 га.
- Янгибозор тумани ер майдони – 743,2  га.
- Урганч тумани ер майдони – 197,5 га.
18-04-2022, 17:37
Ko'rishlar: 942
Sahifani chop etish
ru en uz