Рисунок1.jpg
  • Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, Амударё дельтасида табиий тўқай ресурсларини муҳофаза қилиш, уларни қайта тиклаш ҳамда Хоразм вилоятидаги чўл экотизмларини сақлаш ва вилоятда экотуризмни янада ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги 1000-сонли “Хоразм миллий табиат боғини ташкил қилиш тўғрисида”ги  ва шу юзадан Хоразм вилоят хокимининг  756к- сонли қарорлари қабул қилинди.

  • Ушбу миллий боғ Хоразмнинг йўқолиб бораётган қадимий табиатини ва  “Қизил китоб”га киритилган ёввойи ҳайвонлар, қушлар ҳамда ноёб доривор ўсимликларни сақлаб қолиш, шунингдек қайта кўпайтириш  ва вилоятнинг экотуризм салоҳиятини кучайтириш, келажак авлодга она табиатни табиий ҳолда қолдириш мақсадида ташкил қилинди. 

  • “Хоразм миллий табиат боғи”ни ташкил қилиш учун  табиий ҳудудлардан,

  • Хива (1163 га),

  • Хазорасп (19538,8 га),

  • Хонка (45,0 га) , 

  • Янгибозор (743,2 га),

  • Урганч (197,5 га)

  • туманларидан жами 21687,5 га  ер ажратилди.   

  • “Хоразм миллий табиат боғи”нинг  лойиҳасига асосан табиат боғининг маъмурий биноси, Урганч, Янгибозор, Хива ва Хазорасп туманларида жами 9 та кузатув постлари ҳамда Янгибозор туманида  1 та сунъий питомник қурилди. Назорат постларида табиат боғининг қўриқлаш ходимларининг  кеча-кундуз фаолият олиб боришлари учун  барча  шароитлар  яратилган.   Барча қурилиш ишлари 2019 йилда якунланган бўлиб, бугунги кунда  объектни  фойдаланишга топшириш ишлари олиб борилмоқда. 

  • Янгидан ташкил этилган Тупроққалъа туманида  табиат боғининг 19538.8 гектар ер майдони жойлашган. Ушбу ер майдонинг бир  қисмида  “Уч ўчоқ”  табиий  геологик  объекти жойлашган.  Ушбу  объект  ерга  катта ҳажмдаги  3 та метроит  келиб  тушишидан  ҳосил бўлган. Бу ҳудудда   5538.8   гектар майдонда  чўл  экотизимининг табиий ҳолатини сақлаб қолиш ва уни қайта тиклаш  мақсадида қўриқхона ташкил қилиш  белгиланган.  Ҳудудни қўриқлаш мақсадида назорат кузатув пости барпо қилинган.