Хоразм вилоятида кизил китобга кирган усимликлар

                                                     Осилувчан (эгилувчан) қулонқуйруқ.

                                                            Эремоспартон обвислый
                                                          Eremosparton flaccidum Litv   

Камёблик даражаси 2.
Қизилқумда тарқалган камёб ўсимлик.
Қисқача тавсифи. Осилувчи шохлари ингичка туклар билан қопланган, баландлиги 5-6 м гача етадиган кўп шохли бута. Барглари яхши ривожланмаган, майда, ўткир наштарсимон-қалами кўринишдаги тангача шаклида. Гуллари тўқ бинафшаранг, бир биридан маълум оралиқда жойлашган. Дуккаги икки томондан қисилган, тухумсимон, тумшуқчаси қисман ўроқсимон қайрилган, калта тик тукчалар билан қопланган. Май ойида гуллаб, июнда меваси етилади.
Тарқалиши. Бухоро, Навоий вилоятлари: Қизилқум: Калла, Янгиқазган ва Оқтошли қудуқлари атрофларида тарқалган. Туркманистонда ҳам учрайди. 
Ўсиш шароити. Қум уюмларида ўсади.

Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди. Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Чорва молларининг йил давомида муттасил боқилиши ва ўтин сифатида фойдаланилиши ўсимликка салбий таъсир кўрсатади. Маданийлаштирилиши. Маълумотлар йўқ. Муҳофаза чоралари. Махсус муҳофаза тадбирлари ишлаб чиқилмаган. Чорва молларини боқишни тартибга солиш ва ўсимликдан ўтин сифатида фойдаланишни тақиқлаш лозим.

кулоккуйрук.jpg
кадахсимон сутлама.jpg

                                                                                Қадаҳсимон сутлама.

                                                                        Молочай твёрдобокальчатый
                                                              Euphorbia sclerocyathium Korovin et Рорov

Камёблик даражаси 2.

Орол ва Каспий атрофидаги чўлларда учрайдиган камёб, эндемик ўсимлик.Кўп йиллик ўт. Пояси кўп, тик, асосидан шохланган. Барглари этли, бандсиз, текис қиррали, наштарсимон, эллипс шаклда, баъзан қалами наштарсимон. Кўсакчаси 4,5 мм узунликда, юмалоқ-тухумсимон, силлиқ. Уруғи тухумсимон, 2-3 см узунликда, оч кулранг. Май-август ойларида гуллаб, июнь-сентябрда меваси етилади.

Тарқалиши. Қорақолпоғистон: Устюртда, Қорин-ёриқ ва Борсакелмас қишлоқлари ҳамда Табансу қудуғи атрофларида тарқалган. Туркманистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити. Тошли ва қумли чўлларда, шўрхок, шўрланган қўнғир кулранг тупроқларда ўсади.

Сони. Якка-якка ёки тўп-тўп бўлиб ўсади.

Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Чорва молларининг боқилиши ва ерларнинг ўзлаштирилиши сабабли камайиб кетмоқда.

Маданийлаштирилиши. Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари. Мавжуд тўпларини назорат остига олиш лозим.

                                                                      Хива шўраги
                                                               Солянка хивинская

                                                           Salsola chiwensis Popov 

Камёблик даражаси 3. Ўзбекистоннинг шимолидаги реликт тур.
Қисқача тавсифи. Бўйи 30-60 см оралиғидаги, туксиз яримбута. Барглари кетма-кет жойлашган, этли, ясси. Тўпгули бошоқсимон. Гулқўрғон баргчаларда мевалаган пайтида ҳосил бўладиган қанотчалари юпқа пардасимон, буйраксимон ёки тескари-тухумсимон. Июль ойида гуллаб, сентябрда меваси етилади.
Тарқалиши. Қорақолпоғистон: Устюртда ва Қизилқумда (Султонвайс)да тарқалган. Туркманистонда хам учрайди.
Ўсиш шароити. Кулранг қўнғир гипсли ва оҳак-чил тупроқларда ўсади.
Сони. Якка-якка ҳолда ҳамда тўплар ҳосил қилиб тарқалган.
Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.
Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Чорва моллари боқилиши еки ҳайдаб ўтилиши натижасида камайиб бормокда.
Маданийлаштирилиши. Маълумотлар йўқ.
Муҳофаза чоралари. Чорва молларидан сақлаш керак.


 

хива шураги.jpg