XORAZM MILLIY TABIAT BOG'I

Axborot Xizmati 

2021 йил 3 феврал куни Хоразм Маъмун Академиясида  илмий тадқиқотлар соҳасида Хоразм миллий табиат боғи ва Академия ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик шартномаси бўйича 2021 йилда амалга ошириладиган тадбирлар бўйича учрашув ўтказилди. Учрашуда Академия раҳбарияти, олимлар ва тадқиқотчи докторантлар, ҳамда Хоразм миллий табиат боғи ходимлари иштирок қилдилар. Учрашувда табиат боғи ҳудудида илмий тадқиқот ишлари олиб бориш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси мониторинггини ўтказиш, уларнинг кадастрларини ишлаб чиқиш, шунингдек табиат боғига ҳорижий ва маҳаллий грантларни жалб қилиш масалалари борасидаги олимларнинг таклифлари ўрганиб чиқилди ва уларни амалга ошириш бўйича тадбирлар режалари белгиланди. 2020 йил давомида Хоразм миллий табиат боғи билан илмий ҳамкорликда фаол иштирок қилган Хоразм Маъмун Академияси олимларига  табиат боғининг Ташаккурномалари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Обломурадов “Хоразм миллий табиат боғи” маъмурий биносининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилганлиги муносабати билан табриклаб, соҳа фахрийларига эсталик совғаларни топширди.

Хоразм миллий табиат боғининг Хива туманидаги  ҳудудларига 2020 йилнинг 15-17 октябр кунлари табиат боғи ходимлари томонидан  ноёб ва доривор ўсимликлар уруғларини экиш ишлари олиб борилди. Ушбу ҳудудда 10 гектар майдонга Ўзбекистон "Қизил Китоб"ига киритилга эндемик тур бўлган Маттей қандими ўсимлигининг уруғлари, 15 гектар майдонга доривор Сўзан, 10 гектар майдонга доривор Сассик коврак ўсимлигининг уруғлари экилди.  Кузги экиш ишлари давом қилмоқда

Yangibozor tumani

Yong'in havsizligi qoidalariga qatiy amal qilish bo'yicha axoliga tushintirish ishlari olib borilmoqda

Urganch tumani

Xorazm Milliy Tabiat Bog'i hududlari bilan chegaradosh masulyati cheklangan jamiyat va fermer xo'jaliklariga ogohlantirish xati tarqatildi

Xiva tumani

ogohlantirish xati tarqatish jarayoni 

Dorivor o'simliklarni tarqalishi 

12-13 iyun kunlari Xorazm milliy tabiat bog'ining Xiva tumanida joylashgan xududlarida tabiy holda o'suvchi dorivor o'simliklarni tarqalishi va rivojlanishini o'rganish maqsadida Xorazm Mamun akademiyasi va Urganch Davlat Unversiteti olimlari bilan xamkorlikda o'rganish ishlari olib borildi. Kelgusida xamkorlikda ushbu   xududda o'suvchi dorivor o'simliklarni ko'paytirish, ularning urug'chiligini tashkil qilish, xamda ulardan tibbiyotda foydalanish bo'yicha ilmiy ishlar olib borish rejalashtirilmoqda.  

Xorazm milliy tabiat bog'i Yangibozor  tumanida joylashgan suniy pitomnikda  obodonlashtirish ishlari tashkil etildi. Bu obodonlashtirishda Xorazm milliy tabiat bog'i ishchi hodimlari ispektorlari faol ishtiroq etishdi. Obodonlashtirish ishlari davom etmoqda...